Sevimli

Автомобилни жазирамадан қандай сақлаш мумкин?

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 22:36
Автомобилни жазирамадан қандай сақлаш мумкин?

Ёзда кузатилаётган аномал иссиқлик автомобиль эгаларидан ўзларига, шу билан бирга автомобилларига эҳтиёт бўлишлари ҳамда ғамхўрлик қилишларини талаб қилади.  

Тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлган автомобилда ҳарорат 100 даражагача кўтарилиши мумкин. Юқори даражали ҳарорат ва қуёшнинг ултрабинафша нурларидан автомобиль ойнасининг муҳрлари, фара ва чироқларнинг қопқоқлари, асбоблар панели, ички қопламалар, ташқи қопламанинг пластик қисмлари қизийди, хиралашади, ёрилади ва бузилади.

Бундай нохушликларнинг олдини олиш ҳамда автомобилни қуёш нуридан ҳимоялаш учун нима қилиш керак?

UzAuto Motors ўз тавсияларини берди.

ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ЖАЗИРАМАДАН АСРАНГ!

Энг аввало, ҳаддан ташқари қизиб кетган автомобилда ўзингиз ва йўловчиларни узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйманг. Автомобилга ўтиришингиз заҳоти уни ҳаракатлантиришга шошилманг – яхшиси, ойналарни очинг ва двигателни ишга тушириб, бир неча дақиқа кутиб туринг. Мазкур қоида, айниқса, тўқ рангли автомобил эгалари учун жуда муҳимдир!

УНУТМАНГ!  

Жазирамада автомобил салони бир неча дақиқа ичида ниҳоятда юқори ҳароратгача қизийди.

Фожиали ҳодисанинг олдини олиш учун ҳеч қачон болалар, қариялар ва ҳайвонларни автомобиль салонида, ҳатто ойналари очиқ бўлган тақдирда ҳам қаровсиз қолдирманг. Яқинларингизни асранг!

АВТОМОБИЛНИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ТУШАДИГАН ҚУЁШ НУРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!

Табиийки, энг яхши йўл бу – автомобилни ёпиқ автотураргоҳларда ёки соя жойда қолдиришдир. Аммо ҳамма ҳам бундай имкониятга эга эмас, албатта.  

Бундай вазиятда олд ойна учун қуёшдан ҳимояловчи экран сотиб олинг (ҳимояловчи экран бозорларда 10 000 сўм туради) ва иложи борича ойналарни ёпинг: бу чораларнинг барчаси салоннинг қизиб кетишининг олдини олади, унинг пластик ва резина элементларини деформациядан ҳимоялайди.

Агар, сиз машинангизни узоқ вақт кўчада қолдирадиган бўлсангиз – унда авомобилнинг махсус чехолини сотиб олинг, у сизга ёзин қишин хизмат қилади. Келтириб ўтилган воситалар бўлмаган тақдирда, автомобилни қуёшга тескари, олд ва ён ойналарига қуёш нури тушмайдиган қилиб қўйинг. 

Автомобилнинг қуёш нурида кўп қолиб кетиши, ҳақиқий ранггининг йўқолишига сабаб бўлади.  

АВТОМОБИЛИНГИЗ СУЮҚЛИК ДАРАЖАСИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Бу ойна тозаловчи, мой, фреон ва бошқа шу каби суюқликларга тааллуқли. Ёзда двигател юкламаси ҳаддан ташқари ортади ва уни етарли миқдорда мотор мойи билан таъминлаш ниҳоятда муҳим. Ёзнинг иссиқ кунларида автомобилдан интенсив фойдаланиш билан ёғни тез-тез алмаштириш кераклигини унутмаган ҳолда, уни вақти-вақти билан бажаришга ҳаракат қилинг. Радиаторга дистерланган сув эмас махсус антифриз қуйиш кераклигини ёдда тутинг. Ёз мавсумида тормоз суюқлигини мунтазам равишда ўзгартириб туринг, шу билан бирга сизга тақдим этилган хизмат китобидаги тавсияларга амал қилинг.

ЁҚИЛҒИНИ ТЎЛА ТЎЛДИРМАНГ!

Ҳаддан ташқари иссиқда, ёнилғини ёқилғи баки тўлгунча тўлдирманг. Ҳарорат кўтарилганда ёқилғи кенгайиб, бакдан тўкилиши мумкин. Тўкилган ёқилғи автомобил ранггига ёки корпуснинг коррозияга қарши ҳимоя қилиш (антикорозён) қопламаларига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, оққиб тўкилган ёқилғи атроф-муҳитга зарар еткади ва ҳаттоки ёқилғи ёниб кетиши ҳам мумкин.  

ШИНАЛАРНИ ТЎҒРИ ТАНЛАНГ

Қишки шиналарни ёзгиси алмаштиринг. Асфальтнинг иссиғида улар емирилиб, йўлда ҳаракатланиш учун тавсия қилинмайди. Ёзги шиналарнинг қаттиқлигининг хусусиятлари бор. Чунки иссиқ ҳаво ҳароратида резиналар юмшаши мумкин. Шуни унутмангки, жудаям юқори ҳароратда аспфалт қизиб юмшайди. Ёзги шиналар хавфсиз тозморлаш учун махсус протекторга эга бўлиб, йўлда сувдан ҳимоя қилиш ва ёқилғини тежаш имконини беради.

ЗИНҲОР БУЮМЛАРНИ АВТОМОБИЛДА ҚОЛДИРМАНГ!

Ёз мавсумида автомобилингиз салонида газли ичимликлар, тиббий буюмлар ва дори воситалар, шунингдек, қуёшдан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар, тур хилдаги суюқликлар ҳамда балончикларни, айниқса, электрон қурилмаларни сақламанг. Ёзнинг жазирама иссиғида автомобиль салонида қолдирилган энг оддий буюм ҳам хавфли ҳисобланади.  

ҚУЁШ НУРИДАН КЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ!  

Қуёш нури ҳайдовчини кўриш қобилиятини пасайтириб, бир неча сониялар ичида йўлда нохуш ҳодисани келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли, қуёшдан сақловчи кўзойнаклар тавсия қилинади. Улар йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишининг олдини олади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+31.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1