Sevimli

Қашқадарёлик бемор болага Президент жавоб мактуби ёзди (видео)

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 23:25
Қашқадарёлик бемор болага Президент жавоб мактуби ёзди (видео)

Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрганида, у ерда даволанаётган болалардан давлат раҳбарига йўлланган мактубларни олган эди. 

"Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман", деган эди Президент.

Бугун, "Ёшлар куни"да 6 ойдан буён марказда даволанаётган ва қисқа муддатга уйига қайтган 8 ёшли ғузорлик Арслонбек Жўраевга ҳам Президентдан хат келди.  Давлат раҳбарининг дил сўзлари битилган мактубни вилоят ҳокими Арслонбекни оила аъзоларига ўқиб эшиттирди. Президент номидан эсталик совғалари, китоблар тўплами, турли ўйинчоқлар ва 10 миллион сўм ҳамда қўшимча дори-дармонлар тақдим этилди. Бу ҳақда ҳокимлик хабар бермоқда.

"Президентимизнинг мактубидан кейин ҳудди-ки, Арслонжоним тўлиқ даво топгандек, мен эса ёшариб кетгандек, қувончдан йиғлаб юбордим. Юрт отаси ўз фарзандидек, "Арслонжон ўғлим", дея набирамга хат йўллагани бизни 6 ой давомидаги азобларимизни тарқатиб юборди",-дейди болакайнинг момоси. 

Арслонжон Президент билан учрашувда шифокор бўлишини, дунёда бемор болалар қолмаслиги энг катта орзуси эканини ва ўзини даволаётган шифокорлардек Ватанга хизмат қилишини айтганди. Бугун жажжи Арслонбек шифокорлар кийимида Президент табригини қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал ховослик Одинахонга ҳам Президентдан мактуб келгани хабар қилинган эди.

Дилбар Абдунабиева

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+31.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1