1

"Ўқиб, албатта жавоб бераман". Ховослик қизнинг Президентга ёзган мактубига жавоб келди

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 11:06
"Ўқиб, албатта жавоб бераман". Ховослик қизнинг Президентга ёзган мактубига жавоб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрганида, у ерда даволанаётган болаларнинг давлат раҳбарига йўллаган мактубларини олган эди. 

"Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман", деган эди Президент.

Айни пайтда жавоб хатлари ўз манзилларига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда. 

Жумладан, улардан бири - ховослик Одинахонга йўлланган Президент мактубини Сирдарё вилояти ҳокими етказди ва ўқиб берди.

"Қадрли Одинахон қизим, хатингни ўқиб, бугун мамлакатимиз болалари нақадар орзу-умидлар билан яшаётганини яна бир чин юракдан ҳис этдим. Расм чизишни яхши кўришингни ёзибсан, тил ўрганишга иштиёқинг баландлигини кўриб, янада мамнун бўлдим. Ишончим комил, юксак интилиш ва тиришқоқлик билан сен барча орзу-умидларингга эришасан", дея Президентнинг жавоб хатини ўқиб берди Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев.

Одинахонга президент совғаси компьютер топширилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1