1

"Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни кўраман" — Мирзиёев

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 00:18
"Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни кўраман" — Мирзиёев

Давлат раҳбари “Ёш раҳбар кадрлар захираси” шакллантирилиб, унинг 30 фоизи ёшлар етакчилари ҳисобидан тўлдирилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Darakchi.uz' мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

"Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни, йирик банк ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар лидерларини кўраман",-дейди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари сўзида давом этаркан Конституция муҳокамасида билдирилган ташаббусларнинг 70 фоиздан ортиғи айнан ёшларга тегишли эканини таъкидлади.

"Қадрли фарзандларим!

Биз “Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш – барчамизнинг бош мақсадимиздир!” шиори остида ислоҳотларимизнинг янги даврини бошламоқдамиз.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ёшлар билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ислоҳотларимизнинг бош мезонларидан бири сифатида белгиладик.

Шу кунларда Конституциямиз умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича жуда муҳим сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу борада келиб тушган таклиф ва ташаббусларнинг 70 фоиздан ортиғи айнан ёшларимиз томонидан билдирилгани мени жуда қувонтирди",-дейди давлат раҳбари.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1