АсосийJamiyat

Бепул тонировка, шифокорларга имтиёз, тадбиркорларга субсидия... 1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

'Бепул тонировка, шифокорларга имтиёз, тадбиркорларга субсидия... 1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?'ning rasmi

 Адлия вазирлиги 1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақиа маълумот берди. Унга кўра:

- Автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлади. 

- Айрим шифокорларга уй олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. 

- “Хавфсиз йўл” индекси юритилади.

- Вирусли гепатитга қарши самарали чоралар кўрилади. 

- Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга бир марталик субсидия берилади. 

- Давлат музейлари соат 22:00 гача хизмат кўрсатиши мумкин.

 - “Тиббиёт бригадалари”га 3 600 та штат берилади.

- Парранда экспорти учун субсидия оширилади.

- Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади. 

- Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди.

- Спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри  юритилади. 

- “Оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади. 

    Бошқа янгиликлар