1

ЖССТ маймунчечак кўпроқ кимларга хавф туғдиришини маълум қилди

ДУНЁ 01.07.2022, 23:04
ЖССТ маймунчечак кўпроқ кимларга хавф туғдиришини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вирус кўпроқ кимларда хавф туғдиришини маълум қилди. Бу ҳақда "Deutsche Welle" ёзмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) чоршанба куни соғлиқни сақлаш ходимлари маймунчечак инфекциясининг заиф гуруҳларга етиб боришидан аввал буни олдини олиш учун қўлларидан келган барча ишни қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

ЖССТ раҳбари Женевада бўлиб ўтган йиғилишда шундай деди: 

"Мен узлуксиз юқишдан хавотирдаман, чунки бу вирус ўз-ўзидан пайдо бўлиши ва у юқори хавфли гуруҳларга, жумладан, болалар, иммунитети заиф ва ҳомиладор аёлларга ўтиши мумкинлигини кўрсатади".

Маълумотларга кўра, 28 июнь санасида илгари маймунчечак эпидемияси кузатилмаган мамлакатларда 4,700 дан ортиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилган. 

Бундан ташқари, ўтмишда вирус тўлқинларини кўрган Африка мамлакатларида 60 га яқин ҳолат қайд этилган. ЖССТ, шунингдек, июн ойи бошида ушбу мамлакатлардан 1500 дан ортиқ шубҳали ҳолатлар ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ҳам маймунчечак билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланганди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1