1

Қашқадарёлик Арслонбекнинг орзулари ушалди (видео)

ЖАМИЯТ 01.07.2022, 23:41
Қашқадарёлик Арслонбекнинг орзулари ушалди (видео)

Кеча, 30 июнь "Ёшлар куни"да 6 ойдан буён Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган ва қисқа муддатга уйига қайтган 8 ёшли ғузорлик Арслонбек Жўраевга Президентдан хат келганди.  Давлат раҳбарининг дил сўзлари битилган мактубни вилоят ҳокими Арслонбекнинг оила аъзоларига ўқиб эшиттирган эди. Шунингдек, Президент номидан эсталик совғалари, китоблар тўплами, турли ўйинчоқлар, 10 миллион сўм ҳамда қўшимча дори-дармонлар тақдим этилганди.

Қашқадарёлик бемор болага Президент жавоб мактуби ёзди (видео)

Бугун Арслонбекнинг орзулари ушалди. У инсонларни даволашни бошлади. Болакайнинг илк бемори бувиси Норхол опа бўлди. Арслонбек шифокорлик кийими ва тиббий асбоблари билан момосининг қон босимини текширди, дея ёзмоқда ҳокимлик.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1