Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобус салонидан тутун чиқди

ЖАМИЯТ 02.07.2022, 07:42
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобус салонидан тутун чиқди

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 11:02 да Мирзо Улугбек тумани Буюк Ипак Йўли кўчасидан ҳаракатланиб бораётган "Мерcедес-Бенз" русумли 24-сонли автобусда тутун ҳосил бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, ушбу автобус 2013 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 905397 км масофани босиб ўтган. Дастлабки маълумотга кўра, автобуснинг двигател ёғини ўтказувчи шланг ёрилиб, қизиб турган коллекторга мой томиши оқибатида туташ (тутун) ҳосил бўлган. Автобусда ёнғин келиб чиқмаган. 

Ҳозирда, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.  Ҳодиса оқибатида автобус ва йўловчиларга зарар етмаган.

Таъкидланишича, "2-Автобус саройи" филиали мутасадди ходимлари томонидан автобус таъмирланиб, жорий йилнинг  1 июль кунидан йўналишга чиқарилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1