Туркия дунёдаги энг кучли армияни яратмоқчи

ДУНЁ 02.07.2022, 17:32
Туркия дунёдаги энг кучли армияни яратмоқчи

Туркия дунёдаги энг кучли армияни яратади. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди, дея ёзмоқда Замон интернет нашри.

“Биз армияни дунёдаги энг кучлисига айлантирмагунча мустаҳкамлашда давом этамиз. Айниқса,қуролли кучларнинг тийиб туриш салоҳиятини оширишга алоҳида аҳамият берамиз”, – деган у.

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, айрим соҳаларда кадрлар етишмовчилиги кузатилаётган бўлса-да, армия муваффақиятларга эришишда давом этяпти. Бу айниқса, терроризмга қарши курашда намоён бўлмоқда.

"Терроризмга қарши кураш бу таҳдид бутунлай йўқ қилинмагунга қадар давом этади”, – деб қўшимча қилган Эрдоған.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1