АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда учрашув ўтказмоқда

'Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда учрашув ўтказмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда давлат раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.

 

 

    Бошқа янгиликлар