1

Қорақалпоғистондан Қозоғистонга қатновчи йўловчи поездининг бугунги бир рейси бекор қилинди

ЖАМИЯТ 03.07.2022, 11:07
Қорақалпоғистондан Қозоғистонга қатновчи йўловчи поездининг бугунги бир рейси бекор қилинди

Бугун, 3 июль куни “Нукус — Бейнеу — Нукус” йўналишида қатновини амалга оширадиган 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати бир рейсга бекор қилинади. “O‘ztemirуo‘lyo‘lovchi” AЖ бу ҳақда хабар бермоқда.

Маълум қилишича, бу техник сабаблар боис жорий қилинмоқда. 

"Харид қилинган чипталарнинг суммаси тўлиқ қийматда ўз эгаларига қайтариб берилади. “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ раҳбарияти келтирилган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди",-дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1