Айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, 2 июль ҳолатига Ўзбекистонда яна 95 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 4 нафари Андижон вилоятида,
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 5 нафари Жиззах вилоятида,
- 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 8 нафари Наманган вилоятида,
- 7 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 5 нафари Фарғона вилоятида,
- 6 нафари Хоразм вилоятида,
- 5 нафари Тошкент вилоятида,
- 25 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқлангани айтилмоқда.
Шу жумладан, кеча кун давомида:
- Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
- Навоий вилоятида 1 нафар,
- Наманган вилоятида 5 нафар,
- Сирдарё вилоятида 4 нафар,
- Тошкент вилоятида 3 нафар,
- Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238191 (+48) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Дилбар Абдунабиева.