1

Мирзиёев айни вақтда Нукус шаҳрида бўлиб турибди

ЖАМИЯТ 03.07.2022, 14:47
Мирзиёев айни вақтда Нукус шаҳрида бўлиб турибди

Бугун тонгда Ўзбекистон президенти самолёти яна Нукусга учиб кетганди.

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинган. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот беришган. 

Таъкидланишича, давлат раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини қайд этган.

Дилбар Абдунабива.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1