Sevimli

Ўзбекистон президенти самолёти яна Нукусга учиб кетди

ЖАМИЯТ 03.07.2022, 10:42
Ўзбекистон президенти самолёти яна Нукусга учиб кетди

Шавкат Мирзиёев бугун, 3 июль куни яна Нукусга учиб кетди. Буни Flightradar24 хизмати тасдиқлайди.

Давлат раҳбари кеча оммавий намойишлар бўлиб ўтган Қорақалпоғистонда бўлиб, у ердан кечаси қайтиб келганди. Мирзиёев депутатлар, жамоатчилик фаоллари билан учрашиб, Конституциянинг Қорақалпоғистонга тегишли қисмлари ўзгаришсиз қолишини таъкидлаб ўтганди.

Маълумот учун, 1 июль куни Нукусда оммавий тартибсизлик юзага келди. Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳолат юзасидан расмий ахборот эълон қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлар ташкил этилган.

Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилган ва вазият барқарор.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+31.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1