1

"Айрим кучлар норозилик баҳонасида тажовузкорлик йўлини танлаб, Ўзбекистондаги вазиятни издан чиқаришга уринмоқда"

ЖАМИЯТ 03.07.2022, 16:27
"Айрим кучлар норозилик баҳонасида тажовузкорлик йўлини танлаб, Ўзбекистондаги вазиятни издан чиқаришга уринмоқда"

Бироз аввал Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласига ташриф буюриб, одамлар билан суҳбатлашган Шавкат Мирзиёв айни пайтда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказмоқда. 

Шерзод Асадовга кўра, давлат раҳбари ватандошлар ва Жўқорғи Кенгес депутатларига мурожаат қилди.

"Бугун мен Ватанимизнинг тақдири ва келажагига, қутлуғ заминимиздаги тинчлик ва барқарорликка бефарқ бўлмаган барча инсонларга мурожаат қилмоқчиман. Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган ташвишли воқеаларни ҳар биримиз, барча Ўзбекистон фуқаролари юрагимизда чуқур дард ва изтироб билан қабул қилмоқдамиз",-дея ҳиссиётларини билдириб ўтади давлат раҳбари.

"Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, “инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалда қарор топтиришга қаратилгандир",дейди президент.  

Унинг таъкидлаб ўтишича, фуқаролар ўз фикри ва хоҳиш-иродасини демократик принциплар ва ҳуқуқий нормалар асосида эркин билдириш бўйича яратилган шарт-шароитларга қарамасдан, айрим ғаразли кучлар конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида тажовузкорлик ва зўравонлик йўлини танлаб, Ўзбекистондаги вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринмоқда.  

"Сохта ахборотларни тарқатишнинг синалган технологияларидан, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланган ҳолда, бузғунчи кучлар аниқ мақсадни кўзлаб, фуқароларни Конституцияга хилоф фаолиятга жалб этмоқда. Уларнинг асосий мақсади жамиятни пароканда қилиш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатига бўлган ишончни сусайтириш, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишдан иборат",-дейди Ўзбекистон етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда. Бироқ ахборот хуружидан ҳимояланиш айни вақтда энг самарали усул.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1