1

"Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз"

ДУНЁ 03.07.2022, 16:39
"Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз"

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистондаги вазият бўйича баёнот берди.

Баёнотга кўра, Ўзбекистон — Қозоғистоннинг қардош қўшниси, ишончли иттифоқчиси ва стратегик шериги.

"Шунинг учун дўст қўшни мамлакатдаги воқеаларни Қозоғистонда хавотир билан қарши олишди.

Ўзбекистон олий раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

Ишончимиз комилки, биродар Ўзбекистонда муҳим сиёсий тадбир — Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича референдум арафасида тинчлик ва барқарорлик қарор топади",-дейилади унда.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1