1

Нукус кўчаси қонга тўлгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган польшалик журналист узр сўраб чиқди

ЖАМИЯТ 03.07.2022, 17:49
Нукус кўчаси қонга тўлгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган польшалик журналист узр сўраб чиқди

Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда Нукус кўчасининг қонга тўлгани айтилаётган видео ва суратлар тарқалди.

Маълумотларга асосан, мазкур ёлғон хабарни ўзининг твиттер саҳифасида эълон қилган польшалик Агнешка (Agnieszka Pikulicka-Wilczewska) Ўзбекистонда истиқомат қилувчи мустақил журналист бўлиб, у New Eastern Europe журналининг собиқ муҳаррири ва Журналист аёллар коалицияси аъзоси ҳисобланади. У инсон ҳуқуқлари ва можаролар билан боғлиқ мавзуларда кўп ёзган, асосан постсовет ҳудуди, Афғонистон ва Ливанга эътибор қаратган. Унинг мақолалари Al Jazeera English,  The Guardian,  Foreign Policy, The Diplomat, Eurasianet ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чоп этилган.

У иккита академик китобни таҳрир қилишда қатнашган: "Украина ва Россия: одамлар, сиёсат, тарғибот ва истиқболлар" (2015) ва "Миграция ва Украина инқирози: икки мамлакат истиқболи" (2017). Таъкидлаб ўтилишича, ҳозирда у Ўзбекистондаги биринчи ҳисобот китоби устида ишламоқда.

Сал аввал Агнешканинг тарқатган хабари ёлғон бўлиб чиқди. Видеода акс этган кўчадаги қизил ранг "сув тўплари"нинг ранги бўлган.

Нима учун "сув тўплари"дан фойдаланилади?

Жаҳон амалиётида бўлгани каби намойишчиларни аниқлаб олиш учун махсус бўёқли сувдан фойдаланилади. Суратларга аҳамият берсангиз, турли давлатларда машиналар кўчаларда турли рангда сув сепаётганлигини кўришингиз мумкин.

Бир муддат ўтиб Агнешка ҳам тарқатган фейк хабари учун узур сўраб чиқди.

"I deleted a tweet I shared yesterday, with a video of alleged blood on the streets of  #Karakalpakstan since many pointed out that it may not be I apologize. This does not change the fact that there is growing evidence of casualties #Uzbekistan",-said Agnieszka.

"Кечаги #Қорақалпоғистон кўчаларида қон кетаётгани ҳақидаги видео билан баҳам кўрган твитимни ўчириб ташладим, узр сўрайман. Булар #Ўзбекистонда қурбонлар сони ортиб бораётгани ҳақидаги фактни ўзгартирмайди ", - деди Агнешка.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1