АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин, баъзи жойларда шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-37° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.

    Бошқа янгиликлар