UNICEF Афғонистондаги лойиҳалари учун Европадан пул олди

ДУНЁ 04.07.2022, 09:15
UNICEF Афғонистондаги лойиҳалари учун Европадан пул олди

UNICEF Евроиттифоқдан Украина учун 40 миллион евро олди. Бу маблағ ташкилотнинг мамлакатдаги лойиҳалари учун йўналтирилади, дея ёзмоқда "Замон" нашри.

ЕИнинг Афғонистондаги дипломатик миссияси раҳбари Андреас фон Брандтнинг сўзларига кўра, ушбу пулларнинг 25 миллиони полиомиелитга қарши болаларни эмлашга, 15 миллиони эса болалар ҳимоясига сарфланади.

Хусусан, ота-онасидан айрилган 18 минг болага психологик ёрдам ва 7.5 минг болага профессионал таълим берилади. Бундан ташқари, ўта қашшоқ 4.6 минг уй хўжаликларига кўмак тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1