Аввал хабар қилганимиздек, бугун Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Умумхалқ муҳокамаси давомида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан Қорақалпоғистон аҳолисидан келиб тушаётган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирган таклифларини инобатга олиш зарур деб топдилар. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси яна 10 кунга, яъни 15 июлга қадар узайтирилди.