АсосийJamiyat

Термизда кузатилаётган кучли шамол сабаб Тошкент – Термиз — Тошкент авиарейслари вақти ўзгарди

'Термизда кузатилаётган кучли шамол сабаб Тошкент – Термиз — Тошкент авиарейслари вақти ўзгарди'ning rasmi

Термиз халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кучли шамол, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли, бугун 2022 йил 4 июл кунги  HY065 Тошкент – Термиз қатнови вақти 07:40 дан 12:10 га кўчирилди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар бермоқда. 

Шу муносабат билан, HY066 Термиз – Тошкент қатнови вақти ҳам мажбурий кўчирилади.  

"Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз", ь- дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар