Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 1 999 530 доза Pfizer вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Санэпидхизмат Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 71 750 853 дозага етди.
Улардан:
- 2 606 080 дозаси AstraZeneca;
- 48 169 038 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
- 1 341 790 дозаси "Sputnik V";
- 10 688 860 дозаси Moderna;
- 6 625 710 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 343 375 дозаси Sputnik light вакцинасидир.
Шундан 59 351 963 дозага яқин вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.
Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12,2 млн. доза вакцина захираси мавжуд.