1

Бухорода томорқа хўжалиги учун ажратилган ерни фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 04.07.2022, 15:30
Бухорода томорқа хўжалиги учун ажратилган ерни фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Ҳ.Р. фуқаро Р.га Шофиркон тумани, “Тезгузар” МФЙ ҳудудида томорқа хўжалиги учун ажратилган 16 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Н.га танишлари орқали уй-жой қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Ж. бошқа бир фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, унга Бухоро шаҳри, “Алпомиш” кўчасида жойлашган 10 сотих бўш ер майдонини уй-жой қуриш учун унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1