Нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари бепул ижарага берилади

ЖАМИЯТ 04.07.2022, 16:06
Нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари бепул ижарага берилади

Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда "Ҳуқуқий ахборот".

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан спорт соҳасидаги мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:

 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси учун давлатнинг бино ва иншоотларини 2024 йил 1 январгача ижара тўловларисиз бериш;

 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан хизматларни кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.

 Нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган нодавлат спорт-таълим муассасалари тренерларига бир марталик пул мукофотлари тўланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1