Глобал исиш Алп тоғларидаги музликни қулатди

ДУНЁ 04.07.2022, 22:44
Глобал исиш Алп тоғларидаги музликни қулатди

Алп тоғларида музликларнинг эриб, ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди, 9 киши жароҳатланган, дея хабар бермоқда Zamon.uz'.

Таъкидланишича, 15 нафар бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда. 3 500 метр баландликда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, фожиа Тренто провинциясида, Апеннин ярим оролининг энг йирик музлиги Мармоладада содир бўлган.Икки гуруҳ алпинистлар тоққа чиқишаётганида, катта муз, қор ва тош парчалари 300 км/соат тезликда тепадан пастга қулаган.

Бош вазир Марио Драги қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Қайд этилишича, муз массасининг емирилиши музлик тепасида +10 даража - рекорд илиқ ҳарорат қайд этилганидан бир кун ўтиб содир бўлган. Қутқарувчилар янги хавф борлигидан ҳам огоҳлантирган.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1