1

"Туркия Ўзбекистоннинг осойишталикни сақлаш учун қилган ишларини қатъий қўллаб-қувватлайди"

ЖАМИЯТ 04.07.2022, 23:09
"Туркия Ўзбекистоннинг осойишталикни сақлаш учун қилган ишларини қатъий қўллаб-қувватлайди"

Айни вақтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, бугун, 4 июль куни Владимир Норовнинг Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида М.Чавушўғли Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ушбу ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирган.

Шундан сўнг Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги учрашувларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.

Маълум қилинишича, мулоқотда икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилган. 

"Шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул идоралар раҳбарлари даражасидаги "Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди",-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тоқаев, Эмомали Раҳмон, Садир Жапаров, Европа кенгаши Президенти ҳамда Хитой вакилининг вазият бўйича муносабатларини маълум қилган эдик.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1