АсосийJamiyat

Бухоро шаҳри аҳолиси сувдан узиб қўйилди

'Бухоро шаҳри аҳолиси сувдан узиб қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Бу ҳақда ҳокимлик хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг Пиридастгир кўчасидан ўтувчи диаметри 700 мм. ли марказий ичимлик сув қувурида носозлик (авария ҳолати) содир бўлган.

"Шу сабабли Бухоро шаҳри бўйлаб вақтинчалик ичимлик сув таъминоти тўхтатилди. Айни дамда ҳосил бўлган носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва кейинчалик ҳолат юзасидан маълумот берилади",-дейилади хабарда.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар