1

Ўзбекистон Қирғизистон билан темир йўл соҳаси бўйича баённома имзолади

ЖАМИЯТ 04.07.2022, 23:48
Ўзбекистон Қирғизистон билан темир йўл соҳаси бўйича баённома имзолади

Икки мамлакат вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокарада мультимодаль транспорт йўлаклари бўйлаб контейнерли юк ташишни ташкил этиш, транзит ташишда юк ҳажмини кўпайтириш имкониятлари ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди. 

Бу ҳақда "Toshkent MTU" маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, Чўлпон-Ота шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари А.Камолов ва “Қирғизистон темир йўли” МК” давлат корхонаси бош директори ўринбосари Д.Усубақунов ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. 

Унда томонлар юкларни ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, темир йўл орқали олиб ўтиладиган маҳсулотлар тўғрисида олдиндан маълумотлар билан алмашишга келишиб олишган.  

"Шунингдек, темир йўл инфратузилмасини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида тажриба алмашишни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Учрашув якунида тегишли баённома имзоланди",-дейилади расмий маълумотда.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1