АсосийЖАМИЯТ

Бугун икки ҳудудда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғ...

'Бугун икки ҳудудда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент, Наманган вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин, баъзида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30° атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.

    Бошқа янгиликлар