АсосийJamiyat

11 йил аввал Россияга ишлаш учун кетиб, ишга лаёқатсиз бўлиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

'11 йил аввал Россияга ишлаш учун кетиб, ишга лаёқатсиз бўлиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди'ning rasmi

Ишга лаёқатсиз бўлиб қолган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, бундан 11 йил аввал Россия Федерациясига ишлаш мақсадида борган М.Г. айни пайтда оғир дардга чалиниб, ишга лаёқатсиз бўлиб қолган.

Фуқаро М.Г.га мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Томск шаҳридаги “Дўстлик” ўзбек диаспора ташкилоти томонидан ёрдам кўрсатилиб, авиачипта олиб берилди.

4 июль куни Новосибирск – Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, юртдошимизни Ўзбекистоннинг мутасадди ташкилотлари вакиллари кутиб олиб, тиббий хизмат кўрсатишга келишиб олинган.

    Бошқа янгиликлар