АсосийЖАМИЯТ

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Нефть ва газни қайта ишлаш заводига таклиф этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиядаги қурилиш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик ке...

'Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Нефть ва газни қайта ишлаш заводига таклиф этилмоқда'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиядаги қурилиш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Сахалин вилоятидаги Нефть ва газни қайта ишлаш заводи қурилишига арматура тўқувчиси, бетон қуювчи, бетон ва металлконструкцияларни ўрнатувчи, электр пайвандчи, технологик қувурлар ўрнатувчи каби мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этилади.

Ойлик иш ҳақи мутахассисликдан келиб чиқиб:

  • Арматура тўқувчиси, бетон қуювчи - 65 минг рублдан бошлаб;  
  • Бетон ва металлконструкцияларни ўрнатувчи - 90 минг рублдан бошлаб;
  • Электр пайвандчи - 130 минг рублдан бошлаб;
  • Технологик қувурлар ўрнатувчи - 90 минг рублдан бошлаб.

Яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • 25-50 ёшгача бўлиши;
  •  рус тилини билиши қўшимча устунлик беради;
  •  судланмаган бўлиши;
  • Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Ушбу вакансияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали 2022 йил 18 июль куни соат 09:00 га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

"Фақатгина юқорида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича тажрибали фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади" дейилади хабарда.

 Маълумот учун:  (71) 202-33-55

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Килиан Мбаппенинг трансфер қиймати кескин пасайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:46

    Килиан Мбаппенинг трансфер қиймати кескин пасайди

    Аввал у 200 миллион евро деб баҳоланган эди.

    'Ўзбекистон коррупция индексида 124-ўринни эгаллади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:21

    Ўзбекистон коррупция индексида 124-ўринни эгаллади

    Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижани Қозоғистон қайд этган.

    'Ўзбекистонда беш ойда 59 та йирик наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:21

    Ўзбекистонда беш ойда 59 та йирик наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уюшган жиноятчилик ва наркожиноятчиликка қарши кураш бўйича тадбирлар изчил давом эттирилишини маълум қилди.

    'Сурхондарёда 45 миллион сўм қарз бериб, 128 миллион сўм талаб қилганлар ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:20

    Сурхондарёда 45 миллион сўм қарз бериб, 128 миллион сўм талаб қилганлар ушланди

    Аниқланишича, гумонланувчи биринчи ҳолатда 45 миллион сўм қарз учун 128 миллион сўм, иккинчи ҳолатда эса 50 миллион сўм қарз эвазига 140 миллион сўм қайтаришни талаб қилган.

    'Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:10

    Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди

    Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34-37 даражагача етади.

    'Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:09

    Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди

    Наманган вилояти Поп туманидаги дам олиш маскани ҳудудида жойлашган "Чодаксой" сойида чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди.