Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тест имтиҳонларида бошқа фуқаро ўрнига тестга кириш ва тестда қўшимча воситалардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари қайд этилаётгани ва бунинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган эди.
Шунга қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро Ф.А. махсус воситани тестга олиб киришга уринганида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
"Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз" дейилади хабарда.