Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Туркия раҳбари Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлашдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда Мирзиёев матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, етакчилар дастлаб шу йили март ойида Тошкент шаҳрида ўтган Стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилишган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилдган.
Шунингдек, 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилгани айтилмоқда.
"Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар",-дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тоқаев, Эмомали Раҳмон, Садир Жапаров, Европа кенгаши Президенти ҳамда Хитой вакилининг Қорақалпоғистондаги вазият бўйича муносабатларини маълум қилган эдик.
Дилбар Абдунабиева.






