"Ўзбекистонга 5 та ракета келиб тушди"

ЖАМИЯТ 05.07.2022, 20:09
"Ўзбекистонга 5 та ракета келиб тушди"

Ташқи ишлар вазирлиги Термизда юз берган бўйича баёнот берди.

Маълум қилинишича, бугун соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда Афғонистон ҳудудидан учиб кетган деб тахмин қилинган бешта ракета қайд этилди. Снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, қурбонлар ҳамда вайронагарчиликлар кузатилмаган.

"Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар махсус бўлинма томонидан зарарсизлантирилди",-дейилади хабарда.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошираётгани айтилмоқда.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1