1

Туркманистон Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан хавотир билдирди

ДУНЁ 05.07.2022, 20:57
Туркманистон Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан хавотир билдирди

Туркманистон ТИВ охирги кунларда Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар ҳақидаги маълумотлардан хавотир билдирди. Вазирлик расмий сайтида бу бўйича хабар чоп этилди.

Унда айтилишича, Туркманистон томони Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда конституциявий тузум ва ҳуқуқ-тартиботни, халқ хавфсизлиги ва тинчлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз вақтида амалга оширилган қатъий ҳаракатларни Туркманистон қўллаб-қувватлайди.

"Ишончимиз комилки, кўп асрлик донишмандлик, тажриба узоқни кўзлаган ҳолда юзага келган қийинчиликларни енгиб ўтишга, Ўзбекистон Республикасининг изчил ва барқарор ривожланишини, давлат ва жамоат институтлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади",-дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, Туркманистон Ўзбекистоннинг яқин қўшниси сифатида унга зарурий ёрдам кўрсатишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тоқаев, Эмомали Раҳмон, Садир Жапаров, Эрдоған, Европа кенгаши Президенти ҳамда Хитой вакилининг Қорақалпоғистондаги вазият бўйича муносабатларини маълум қилган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1