Sevimli

Тошкентда "Ҳизб ут-Таҳрир" аъзолари ушланди

ЖАМИЯТ 05.07.2022, 23:49
Тошкентда "Ҳизб ут-Таҳрир" аъзолари ушланди

Улардан бири кўплаб танишларини ўз сафига аъзо бўлишга даъват қилиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатиб келган.

ИИВ бу ҳақда хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Олмазор ва Шайхонтохур туманларида истиқомат қилувчи "Ҳизб ут-Таҳрир" экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.

"Ушбу жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлган "И.А" 10 нафардан ортиқ синфдошларини "Телеграм" иловасида ташкил қилган "Чойхона" ва "Иймонлашайлик" номли виртуал гуруҳларга қўшиб, тақиқланган материалларни тарқатиб келган. Шунингдек, "И.А." яқинлари ва кўплаб танишларини "таҳрирчилар" сафига аъзо бўлишга даъват қилиб, Интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатиб келган",-дейилади хабарда.

Ўз навбатида гуруҳ аъзолари мазкур материаллар билан танишиб, "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТ фаолиятини қўллаб-қувватлаб келишган.

Хабар қилинишича, мазкур жиноий гуруҳнинг фаолияти айни пайтда Польшада яшириниб келаётган "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТнинг ғоявий етакчиларидан бири бўлган, Ўзбекистон ва хориждаги ўзбекларнинг радикаллашувига ҳамда жиноятчига айланиб қолишларига сабабчи бўлаётган “Маҳмуд Абдулмўмин” тахаллусли 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, мазкур давлат фуқароси ва содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+31.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1