1

Хорватия 1 январдан Европа ҳудудига қўшилади

ДУНЁ 05.07.2022, 23:58
Хорватия 1 январдан Европа ҳудудига қўшилади

Европарламент депутатлари Хорватиянинг 2023 йил 1 январдан Евро ҳудудига қўшилишини қабул қилиш учун овоз берди, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

Қайд этилишича, Хорватиянинг еврозонага қўшилиш учун зарур бўлган мезонларга тўлиқ жавоб берганини тасдиқловчи ҳисоботни 539 депутат маъқуллаган, 45 нафари қарши, 48 нафари эса бетараф қолган.

Ҳисоботда қайд этилишича, сўнгги даврда СOVID-19 пандемияси туфайли юзага келган қийинчиликларга, шунингдек, Россиянинг Украинадаги махсус операцияси оқибатларига қарамай, Хорватия еврозонага ўтишга тўлиқ тайёр. 

Маълумот ўрнида, июнь ойи бошида Еврокомиссия Хорватия 2023 йил 1 январдан умумий Европа валютасига ўтиш учун зарур бўлган мезонларга жавоб беришига қарор қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1