АсосийJamiyat

Наманганда фуқаро 80 ёшга кирганда туғилганлиги қайд этилди

'Наманганда фуқаро 80 ёшга кирганда туғилганлиги қайд этилди'ning rasmi

Наманганда фуқаронинг 80 ёшда туғилганлиги қайд қилинди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Косонсой тумани “Озод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мухторхон Дадахонов туман ФҲДЁ бўлимига ариза билан мурожаат қилади. Унинг мурожаати ўрганилганда 1942 йилда туғилган фуқаро турли сабабларга кўра туғилганлик гувоҳномаси қайд этилмагани маълум бўлган.

Косонсой туман ФҲДЁ бўлими фуқаронинг аризасига мувофиқ биринчи марта туғилганлик гувоҳномаси қайд қилинди.

"Туғилганлик гувоҳномам йўқлигидан жуда кўп қийналганман. Орадан шунча вақтлар ўтиб, 80 ёшни қаршилаганимда туғилганим қайд қилинди. Бундан мен, яқинлари жуда миннатдор бўлдик", - дейди Мухторхон ота Дадахонов

    Бошқа янгиликлар