АсосийJamiyat

2022 йил 1 ярмида 491 938 нафар фуқаро томонидан тақдим этиган 2 343 млрд. сўмлик даромади тўғрисида декларациясидан "контракт" тўлаган 135 325 нафар фуқарога 175,2 млрд. сўм қайтарилди

'2022 йил 1 ярмида 491 938 нафар фуқаро томонидан тақдим этиган  2 343 млрд. сўмлик даромади тўғрисида декларациясидан "контракт" тўлаган 135 325 нафар фуқарога 175,2 млрд. сўм қайтарилди'ning rasmi

2022 йил 1 ярмида 491 938 нафар фуқаро 2 343 млрд сўмлик даромади тўғрисида декларация тақдим этди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Фуқароларнинг:

- энг кўп даромади муклни ижарага беришдан олинган – 1,1 трлн сўм

- энг кам даромади текинга олинган улушлар ва акциялар – 17,9 млрд сўм

Шундан декларация тақдим этганларга "контракт" тўлови учун 175,2 млрд сўм даромад солиғи қайтарилди

Таҳлил қилинадиган бўлса, жорий йил 1-ярмида:

-491 938 нафар фуқаро декларация тақдим этди;

-декларациялар асосида тўланган солиқ суммаси 150,8 млрд сўмни ташкил этди;

-79 685 нафар фуқаро декларацияларни электрон шаклда топширди.

Ўтган йилнинг 1-ярмига нисбатан:

-декларация тақдим этиш 110,2% (446 606 нафар);

-декларациялар асосида тўланган солиқ суммаси 3 баробар (49,8 млрд сўм);

-декларацияларни электрон шаклда тапшириш 23 баробар (3 469 нафар) ўсди.

2022 йил дастлабки 6 ойида:

-ЖШОДС имтиёзларидан фойдаланган 161 518 нафар фуқарога 202,6 млрд сўм даромад солиғи қайтарилди.

-Шундан, "контракт" тўлаган 135 325 нафар фуқарога 175,2 млрд сўм (84%) қайтарилди.

-Уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлар солиқдан озод этилган.

    Бошқа янгиликлар