1

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижросида камчиликка йўл қўйган 600дан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 61та жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 06.07.2022, 14:02
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижросида камчиликка йўл қўйган 600дан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 61та жиноят иши қўзғатилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим катта прокурори Фаррух Султонов маълум қилди.

Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигидаги Республика штаби ҳамда вилоят ва туман - шаҳар прокурорлари раҳбарлигидаги ҳудудий штаблар томонидан ўтган олти ой давомида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар

Штаблар томонидан Инвестиция дастуридаги 2.413 та, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 676 та ва “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурларидаги 11.427 та лойиҳанинг ҳар бири мониторингга олинган.

Ҳозирга қадар Инвестиция дастуридаги жорий йилда янгидан бошланувчи 1.417 та объектнинг лойиҳа - смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва уларнинг 1.407 таси экспертизадан ўтказилди;

– “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларидаги 5.947 та объектнинг лойиҳа - смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, уларнинг   5.564 таси   экспертизадан ўтказилди;

– “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 499 та объектнинг лойиҳа - смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, уларнинг 437 таси экспертизадан   ўтказилди;

– дастурлардаги объектлар учун ажратилган маблағнинг 5 трлн. сўмдан ортиғи ёки қарийиб 24 фоизи молиялаштирилиб, пудрат ташкилотлари томонидан 4,5 трлн. сўмлик ишлар бажарилди;

– Инвестиция дастуридаги 50 та, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастуридаги 125 та объектларда ишлар сифатли  якунланиб,  фойдаланишга  топширилди;

– дастур ижроси бўйича мутасаддилар фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Республика штаби  томонидан Тошкент, Сирдарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари   ҳамда  Тошкент   шаҳрида  ўрганишлар  ўтказилди.

Ушбу ўрганишларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, жумладан, объектларда сифатли маҳаллий қурилиш материалларини ишлатиш, лойиҳаларни аптималлаштириш ҳамда янги  технологиялардан  фойдаланиш  чоралари  кўрилди.

Дастурлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 252 нафар масъуллар интизомий ва  359   нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. Қурилиш соҳасида қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 61 та жиноят ишлари қўзғатилди. 880 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Штаблар томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари ҳам ўрганиб чиқилмоқда.

Хусусан, Республика штаби томонидан қурилиш - пудрат, лойиҳа - қидирув ташкилотлари рейтингини юритиш ва электрон тендер савдоларини ўтказиш тартибидаги айрим ҳолатлар кўриб чиқилди.

Мазкур масалаларни кўриб чиқиш жараёнида лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ҳам бевосита жалб этилиб, уларнинг фикр ва таклифлари олинди.

Муҳокамалар натижасига кўра амалдаги қурилиш - пудрат ва лойиҳа - қидирув ташкилотлари рейтингини ҳамда электрон тендер савдолари ўтказишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар  ишлаб   чиқилиб,   Ҳукуматга   киритилди.

Ушбу таклифлар рейтинг юритиш ва электрон тендер ўтказишда ҳалол рақобат ҳамда адолат тамойилларига қатъийриоя этиш, ушбу жараёнларда инсон омилини кескин қисқартириш ва пудрат ташкилотларининг ҳақиқий салоҳиятини аниқлашга хизмат  қиладиган тизим яратишга   қаратилган.

Ҳозирда таклифлар белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Республика штаби томонидан давлат дастурларига киритилган объектлардаги қурилиш – таъмирлаш ишларини сифати устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини кучайтиришга   алоҳида   эътибор   берилмоқда.

Шу мақсадлар учун “Телеграм” ижтимоий тармоғида “QURILISHDA NAZORAT” деб номланган махсус телеграм бот ишга туширилган ҳамда ишонч телефони ташкил этилган. Мазкур бот орқали фуқароларимиз томонидан ўз яшаш ҳудудидаги давлат дастурига киритилган объектлар бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳақида прокуратура органларидан ташкил этилган штабларга фото лавҳалар билан биргаликда тўғридан-тўғри хабар юборишлари ҳамда ишонч   телефони   орқали   мурожаатларини  қолдиришлари   мумкин.

Билдириладиган ҳар бир хабар Республика штаби томонидан назоратга олиниб, қисқа муддатларда кўриб чиқилиши таъминланади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1