1

Тошкентда ўтказилаётган EPS-Topik тест имтиҳонини топшираетганлар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди

ЖАМИЯТ 06.07.2022, 14:28
Тошкентда ўтказилаётган EPS-Topik тест имтиҳонини топшираетганлар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги англашув меморандумига мувофиқ, корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 2 июндан 15 июлгача ўтказилиши режалаштирилган. Аммо 2022 йил 8 июнь куни планшетлардаги техник муаммо сабаб, 84 нафар талабгор тест имтиҳонини топшириш имконига эга бўлмади.

Шуни инобатга олиб, Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан жорий йил 15 июль куни ушбу 84 нафар фуқаронинг тест имтиҳонига кириши тасдиқлангани тўғрисида маълум қиламиз.

Шунингдек, Қурбон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан белгиланган дам олиш кунлари – 11 июль (душанба) ва 12 июль (сешанба) кунлари белгиланган тартибда ва вақтда тест имтиҳонлари ўтказилади.

2022 йил август-сентябрь ойларида Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, Ватанга қайтган фуқаролар учун махсус тест имтиҳони бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

"Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишларини кафолатламаслигини маълум қилади" дейилади хабарда.

Мурожаат учун: +998 71 202-33-55 (ички рақамлар 41, 42).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1