АсосийJamiyat

Президент қурилиш қиймати ва таннархини 10 фоизга камайтириш йўлини айтди

'Президент қурилиш қиймати ва таннархини 10 фоизга камайтириш йўлини айтди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, айни пайтда Президент раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида сўнгги беш йилда қурилиш соҳаси иқтисодиётимизнинг “драйвер” йўналишига айлангани таъкидланди. 

Бу даврда:

  •  250 минг хонадонли 8 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар, 21 минг сервис-хизмат кўрсатиш ва 10,5 минг ижтимоий соҳа объекти қурилди, 31 минг корхона ташкил этилди;

 

  •  қурилишда рухсат бериш жараёнлари 17 тадан 6 тагача, ер ажратишдан бошлаб қурилишга рухсат олишгача бўлган муддат 286 кундан 86 кунга қисқарди;

 

  •  “Шаффоф қурилиш” дастури яратилиб, тендерларда қатнаша оладиган қурилиш корхоналари сони 18 мингга етди;

 

  •  натижада қурилиш ишлари ҳажми 4 бараварга ошиб, 2021 йилда 107 триллион сўмни, жорий йил 5 ойида эса 46 триллион сўмни ташкил этди.

 

“ – Очиқ айтиш керак, тадбиркорларимиз қурилиш қилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ўрганиб олди.

Лекин соҳада ҳали ечимини кутаётган энг катта масала, бу – лойиҳалаш ва сифат.

Лойиҳаларга тўғри ечим топиш, маҳаллий материалларни ишлатиш орқали қурилиш қиймати ва таннархини бемалол 10 фоизга камайтирса бўлади.

Бу ҳар йили 10 триллион сўмни иқтисод қилиб, бошқа эҳтиёжларга ишлатиш мумкин, дегани”, деб таъкидлади Президент.

 

    Бошқа янгиликлар