Ижтимоий тармоқларда шундай ҳолат акс этган видео тарқалди.
Хабарларда видеодаги ҳолат хусусий клиникада содир бўлгани айтилмоқда. Унда номаълум чақалоқни турлича массаж қилгани, бола кучли ҳаракатларга дош беролмай, чинқириб йиғлагани акс этади. Ҳолатни тасвирга олган аёллар эса (овозига нисбатан) бунга ҳеч бир эътироз билдиришмаган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев куни кеча Тошкентда юз берган ҳолат бўйича гапириб, бу каби “уқалаш муолажаси” нафақат тиббиёт, балки инсонийлик туйғуларига ҳам ётлигини билдирганди. Шунингдек, ота-оналарга мурожаат қилиб, тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини сўраганди.
Бухорода юз берган бу вазият бўйича эса тегишли идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз.
Дилбар Абдунабиева.






