Кеча, 5 июль куни Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Термиз ҳудудига 5 та ракета келиб тушди. ТИВ бу бўйича баёнот бериб, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаганини маълум қилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилаётгани қайд этилганди.
“Толибон” вакили Забиҳулло Мужоҳид сўзларига кўра, ракеталар икки дўст мамлакатлар ўртасида ихтилоф яратмоқчи бўлган доираларнинг иши.

“Афғонистон ҳудудидан Термизга ракета ҳужумини уюштирганлар дўст мамлакатлар ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилган. Толибон бу жиноятчиларни қўлга олиш ва жазо муқаррарлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Яна бир бор таъкидлаймизки, Ўзбекистон бизнинг биродаримиз,- дейди у.
Дилбар Абдунабиева.






