АсосийDunyo

Анар Керимов: "Қўшни давлатлардаги Озарбайжон архив ҳужжатларини ўрганиш бошланди"

'Анар Керимов: "Қўшни давлатлардаги Озарбайжон архив ҳужжатларини ўрганиш бошланди"'ning rasmi

Қўшни давлатлардаги Озарбайжон архив ҳужжатларини ўрганиш бошланди.

Мамлакат миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда мамлакат маданият вазири Анар Керимовнинг китоб тақдимотида айтиб ўтилган. Мазкур китоб "Тарихий Озарбайжон заминидаги моддий-маданий меросимиз: Иревандан Зангезургача” деб номланади.

Қайд этилишича, лойиҳа қўшни давлатлардаги архив ҳужжатлар бўйича изланиш ва ушбу ҳужжатлар асосида Иреван ва Зангезурдаги тарихий заминларидаги тарихий фактлар, маданий ёдгорликларни ўрганиш, шунингдек, ушбу жараён натижалари асосида босма нашрларни халқаро миқёсда чоп этиш ва оммалаштиришни назарда тутади.

Вазир реставрация ва бунёдкорлик ишлари Озарбайжоннинг бошқа тарихий заминларида ҳам давом этишига ишонч билдирган.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар