Бугун 7 июлда Ўзбекистон бўйича нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Максимал ҳарорат 30-35°, жанубда 37-39° атрофида бўлиши кутилмоқда.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи термометр устуни 32-34° дан юқори бўлмайди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 21-
26° гача исийди.






