АсосийJamiyat

Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси Минералние Води ва Урганч ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

'Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси Минералние Води ва Урганч ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди'ning rasmi

Россиянинг “Азимут” авиакомпаниясининг самолёти 6 июль куни соат 03.04 да бортида 92 йўловчи билан Урганч халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар бермоқда.

Минералние Води – Урганч – Минералние Води йўналиши бўйича илк йўловчи парвозини амалга оширган ҳаво кемаси сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

“Урганч” аэропорти терминалида “Азимут” авиакомпанияси вакиллари анъанага кўра ушбу рейсга биринчи бўлиб чипта сотиб олган йўловчини табриклашди. Бахтли йўловчи Наргиза Муратова бўлиб, унга авиакомпаниянинг ҳар икки йўналишдаги йўналишлари бўйича икки кишилик авиачипталарнинг жорий йил охиригача амал қиладиган сертификати тантанали равишда топширилди.

Минералние Води – Урганч – Минералние Води йўналиши бўйича парвозлар мунтазам равишда SU-95 самолётларида ҳафтада бир марта чоршанба кунлари амалга оширилади. Шунингдек, яқин келажакда авиакомпания Минералне Водидан Тошкентга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар