АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда тинчликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни Боку тўлиқ қўллаб-қувватлайди — Озарбайжон ташқи ишлар вазири

'Қорақалпоғистонда тинчликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни Боку тўлиқ қўллаб-қувватлайди — Озарбайжон ташқи ишлар вазири'ning rasmi

2022 йил 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга томонларнинг тайёрлиги тасдиқланди.

Вазирлар келгуси тадбирлар жадвали, шу жумладан Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия" шаклидаги уч томонлама учрашув ташкил этиш юзасидан келишиб олдилар.

Ж.Байрамов Қорақалпоғистонда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Озарбайжон тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди. 

    Бошқа янгиликлар