АсосийJamiyat

8 июлдан Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида “Afrosiyob” тезюрар поезди қатнови бошланади

'8 июлдан Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида “Afrosiyob” тезюрар поезди қатнови бошланади'ning rasmi

2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида 780/779-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент- Қарши” йўналишида қатновини амалга оширадиган 780-сонли “Afrosiyob” электропоезди ҳар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 07:00 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан;

“Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 779-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса Қарши темир йўл вокзалидан соат 15:25 да қатновини амалга оширади.

Шу боис, 2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 764/763-сонли ҳамда “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатлаётган 770-сонли “Afrosiyob” электропоездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Унга кўра, “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 764-сонли “Afrosiyob” электропоезди ҳар куни соат 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан,

“Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 763-сонли “Afrosiyob” электропоезди соат 16:15 да Самарқанд темир йўл вокзалидан,

“Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланадиган 770-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса соат 08:56 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Юқоридаги “Afrosiyob” электропоездлари ҳаракати йўлга қўйилиши муносабати билан, 2022 йил 10 июль кунидан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба куни “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 768/767-сонли “Afrosiyob” электропоезди қатнови тўхтатилади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан, шунингдек, http://Chipta.railway.uz сайтидан билиб олиш мумкин.


 

                                        

    Бошқа янгиликлар