АсосийJamiyat

Спорт ҳакамларига малака тоифалари ДХМ орқали берилади

'Спорт ҳакамларига малака тоифалари ДХМ орқали берилади'ning rasmi

Ҳукумат қарори (365-сон, 06.07.2022 й.) билан спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Регламентга кўра, Спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:

  • ️халқаро тоифали спорт ҳаками;
  • ️миллий тоифали спорт ҳаками;
  • ️биринчи тоифали спорт ҳаками;
  • ️иккинчи тоифали спорт ҳаками;
  • ️учинчи тоифали спорт ҳаками;
  • ️спорт бўйича ҳакам.

 

 Давлат хизмати давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (https://my.gov.uz/uz) орқали Спортни ривожлантириш вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

Аризага шахс фаолият юритаётган ташкилот томонидан берилган малака тоифасини бериш тўғрисидаги тақдимнома илова қилинади.

Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ваколатли орган ариза келиб тушган куни қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади.

Малака комиссияси 1 ойда бир марта чақирилади.

Малака комиссияси ариза берувчи томонидан юборилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

    Бошқа янгиликлар